Бухорода вилоят ИИБ бошлиғи иштирокида матбуот анжумани ўтказилди

Бухорода 20 август, пайшанба куни соат 10:00 да вилоят ички ишлар бошқармаси катта мажлислар залида бошқарма бошлиғи, полковник Ш.Aлиев иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ Aхборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, ушбу анжуманда вилоятда фаолият юритиб келаётган оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда фаол блогерлар билан бугунги кунда ички ишлар органлари тизимидаги ислоҳотларни кенг аҳолига етказиш, қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижроси, соҳага тааллуқли муаммоли саволларга ойдинлик киритиш ҳамда тизимда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинган.

Шунингдек, ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати бошлиғи, бошқарма бошлиғининг матбуот котиби лавозимига янгидан тайинланган раҳбар ва ички ишлар органлари соҳавий хизматлари ҳамда туман (шаҳар) ички ишлар органларидан оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш учун тайинланган масъулларни оммага таништириш, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан узвий ҳамкорлигини йўлга қўйиш масалаларида фикр алмашилди.

Хабарда келтирилишича, анжуманда иштирокчиларга бошқарма бошлиғи ахборот хизматига янги тайинланган раҳбарнинг фаолият йўли, матбуот хизматида яратилган шарт-шароитлар, келгусида амалга оширилиши белгилаб олинган вазифалар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар билан бундан кейинги ҳамкорликда янги босқич яратилаётганлиги хусусида сўз юритган. Шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерларнинг вилоят ички ишлар бошқармаси фаолияти билан боғлиқ қизиқтирган саволларига ҳамда муаммоли вазиятларга батафсил тушунтиришлар берилган.

Қайд этилишича, анжуман якунида бошқарма бошлиғи Ш.Aлиев, оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерларни карантин талабларининг юмшатилиши муносабати билан тарғибот ва ташвиқот ишларини амалга оширишда кенг ҳамкорлик қилишга чақирган.

Эслатиб ўтамиз, Бухорода ИИБ раҳбарлари 7 ой давомида бажарилган ишлар юзасидан онлайн ҳисобот топширгани ҳамда Бухорода ўзини AОКA ва “Юрт салоҳияти” газетаси вакили деб таништирган сохта мухбирлар қўлга олингани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар