Избосканда 2020 йил қарийб 27 минг тонна пахта ҳосили олиш режалаштирилган

Андижон вилояти Избоскан туманида 20 август, пайшанба куни пахта йиғим терими мавсумига тайёргарлик ишлари билан танишиш ҳамда шакллантирилган пахта терим отрядлари билан учрашиш мақсадида вилоят хокимининг қишлоқ ва сув ҳўжалиги масалалари бўйича ўринбосари ҳамда туман ҳокими бошчилигида йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Избоскан тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарда айтилишича, Избоскан туманида 2020 йил пахта ҳосили учун 186 та фермер хўжалиги ва «Соҳиб омад баракаси» МЧЖ тўқимачилик кластер корхонаси томонидан 7948,2 гектар майдонга ғўза парвариш қилинган. Шундан навлар бўйича:

  • 4210,8 гектар майдонга «Андижон-36» навли;
  • 3634,7 гектар майдонга «Андижон-35» навли;
  • 102,6 гектар майдонга янги навлар экилган.

Фото: Избоскан тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Избоскан тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

«Қишлоқ хўжалигида ҳам меҳнат унумдорлиги ва сифатида ишчилар учун яратилган қулай иш шароити ва меҳнаткашларнинг саломатлиги, моддий ва маънавий манфаатдорлиги билан боғлиқ бошқа ижтимоий муҳофаза тадбирлари муҳим аҳамият касб этади. Шу нуқтаи назардан, жорий йилги терим мавсумида ҳам теримчиларнинг ижтимоий муҳофазаси, уларга муносиб меҳнат шароити яратиш масалалари асосий диққат-эътиборимизда бўлади», — деди туман ҳокими Серобиддин Исмоилов.

Фото: Избоскан тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Избоскан тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълумотларга кўра, туманда режа бўйича 186 нафар фермер хўжалиги 20 697 тонна ва «Соҳиб омад баракаси» МЧЖ 6203,3 тонна жами 26 900 тонна ҳосил олиш учун контрактация шартномалар тузилган. Пахта йиғим-терим мавсумида жами 119 та транспорт трактори ва 178 та тиркамалар мавсумда иштирок этади. Йиғим-теримни уюшқоқлик ва сифатли ташкил этиш мақсадида 139 отряд шакллантирилган.

Аввалроқ Пахтаободда 2020 йилги мавсумда 20 минг тоннадан ортиқ пахта ҳосилини териш режалаштирилгани, Шаҳрихон ҳокими тумандаги фермерлар билан учрашув ўтказгани ҳамда Олтинкўлда 2020 йилги мавсумда 5 минг гектардан зиёд майдонда ғўза етиштирилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар