Наманганда 13 кишида коронавирус аниқланди

Наманган вилоятида 20 август 23:30 ҳолатига кўра, коронавирусга чалинганлар сони 13 нафарга ортиб, 870 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Фото: «Tez News»

Маълум қилинишича, янги касалланиш ҳолатларининг 13 нафари Наманган вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Маълумот учун, Наманган вилоятида коронавирусдан тузалганлар сони 808 кишини ташкил этмоқда. Вилоятда 5 киши коронавирусдан вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, 20 август куни Ўзбекистонда 581 кишида коронавирус аниқланди. 6 нафар бемор вафот этди. Шунингдек, Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 33 минг нафардан ошди.

Янгиликлар