Наманганда яна 3 нафар бемор коронавирусдан соғайди

Наманган вилоятида 20 август соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилган 3 нафар бемор тузалди. Вилоятда коронавирусдан соғайганлар 808 нафарга етди.

Ундан ташқари:

  • Тошкент шаҳрида 308 нафар;
  • Тошкент вилоятида 151 нафар;
  • Самарқанд вилоятида 15 нафар;
  • Навоий вилоятида 9 нафар;
  • Қорақалпоғистон Республикасида 7 нафар;
  • Андижон вилоятида 5 нафар;
  • Наманган вилоятида 3 нафар бемор тузалди.

Маълумот учун, мамлакатда жами 33 442 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (88 фоиз) соғайган. 3 997 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 37693 (+146) нафарни ташкил этмоқда. 

Янгиликлар