Россиядан яна 918 нафар фуқаро Ўзбекистонга олиб келинаётгани маълум қилинди

Россиянинг Ростов шаҳридан 918 нафар фуқаро Ўзбекистонга олиб келинаётгани маълум қилинди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон фуқароларини олиб келувчи поезд 19 август куни Тошкентдан жўнаб кетган. Поездда 26 август куни Гниловская—Тошкент йўналиши орқали 918 нафар фуқаро Ўзбекистонга олиб келиниши режалаштирилган. Мазкур йўловчи поезди йўл давомида фақат техник кўрик учун тўхтатилиши, яъни станция-вокзалларда йўловчиларнинг платформадан тушишига рухсат берилмаслиги қайд этилган.

Поезд Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари кузатуви остида олиб келиниши маълум қилинган. Шуниндек, ушбу рейсда олиб келинган йўловчилар Наманган вилоятининг карантин зоналарига юборилади.

Aввалроқ Оренбург ва Самара вилоятларидаги Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш учун 2 та поезд қатнови ташкил этилиши ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Россиядан 918 нафар фуқаро Ўзбекистонга олиб келиниши маълум қилинди.

Янгиликлар