«Ҳожатхона ва лифтларга кириб-чиқишдан олдин антисептик воситаларидан фойдаланиш шарт» — Севара Убайдуллаева

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева коронавирус инфекцияси билан жамоат ҳожатхоналари ёки лифтда зарарланиш мумкинлиги ҳақида маълумот берди.

Кадр: YouTube

Унга кўра, вирус турли юзалар ва ҳаво айланмасида 2—3 соатдан 8—12 соатгача турли ҳароратларда сақланиб қолиши тасдиқланган.

«Бугунги кунда карантин чоралари юмшатилганда жамоат жойларида инфекциянинг долзарблиги ошади, яъни аҳоли кўп тўпланадиган жойларда коронавирус билан касалланиш хавфи ортади. Имкон қадар аҳоли тўпланган жойга бормасликка, бегоналар билан мулоқот қилмасликка ҳаракат қилинг ва одамлар сони камайгунча ижтимоий масофани ушланг», — дейди мутахассис.

Қайд этилишича, доимий тозалаш ишларини олиб бориш, барча юзаларга дезинфекцияловчи эритмалар билан ишлов бериш, айниқса, жамоат ҳожатхоналари эшик тутқичлари ёки лифтларни дезинфекциялаш талаб этилади. Шунингдек, жамоат ҳожатхоналари ёки лифт хизматларидан фойдаланганда ҳар бир фуқаро кириш ва чиқишдан олдин қўлларини совун билан яхшилаб ювиши ёки антисептик воситаларини ишлатиши шарт.

Aввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева қандай ҳолларда эмлаш мумкин ва мумкин эмаслиги ҳақида маълумот бергани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар