Боксчи Шаҳрам Ғиёсов Тошкентда ўз исми ёзилган «юлдуз»га эга бўлди

Рио-де-Жанейро—2016 олимпиадасининг кумуш медали совриндори Шаҳрам Ғиёсов Тошкент шаҳридаги «13 by black star» салонининг шон-шуҳрат йўлакчасида ўзининг шахсий «юлдузи»га эга бўлди. Бу ҳақда спортчи ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.

Фото: Instagram / @shakhram_giyasov

«Ҳар бир тўлқиннинг номи йўқ, лекин ҳар бир исмнинг тўлқини бўлиши керак. Ва шу тўлқинни ушлай билиш керак», — дея фотосуратга изоҳ ёзган боксчи. Юлдуз гранитдан ясалган бўлиб, унда спортчининг исми ва фамилияси ўйиб ёзилган. 13 рақами эса салоннинг рамзи ҳисобланади.

Маълумот ўрнида, Тошкент шаҳрида 13 октябрь куни тест режимида янги «13 by black star» сартарошхонаси очилган. Шаҳрам Ғиёсов унинг биринчи меҳмонларидан бири бўлган. Ҳозирда спортчи «black star» салонининг «юзи» ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Шаҳрам Ғиёсов — ўзбекистонлик боксчи, 2017 йилги жаҳон чемпиони ва 2017 йилги 69 килогарамм вазнда ҳаваскорлар ўртасидаги Осиё чемпиони. У 2019 йил апрел ойида профессионал сифатида супероғир вазн тоифасида (63,5 илограммгача) WBA International чемпионлик камарини қўлга киритган.

Аввалроқ UFC раҳбари Ҳабиб Нурмагомедовнинг кейинги фаолияти ҳақида гапиргани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, ўзбекистонлик UFC жангчиси Маҳмуд Муродов коронавирусга чалингани сабаб навбатдаги жанги бекор қилинган.