Кун қаҳрамони: самарқандлик Диёра Даминова

Самарқандлик Диёра Даминовани «Tabloid» кун қаҳрамони сифатида эълон қилди.

У 22 ёшда ва Самарқандда туғилган, лекин шу йилларнинг ярмини Санк-Петербургда ўтказган. У ерда ўқишни тамомлаган ва ишлашни бошлаган. Сўнгги 2 йилдан буён Тошкентда яшайди. У ватанга қайтишини хоҳлаганида ҳамма танишлари ҳайрон қолган, лекин у Тошкентни жуда яхши кўради.

Фото: Instagram/ @veterok_12

Фото: Instagram/ @veterok_12

Фото: Instagram/ @veterok_12

«Мен жуда фаолман ва бу билан фахрланаман. Aёллар ва эркаклар ҳуқуқлари тенг бўлишини хоҳлайман. Қизлар таълим олишлари, ривожланишлари ва ўзлари xoҳлаган шахсга ўзлари хоҳлаган ёшда турмушга чиқишлари тарафдориман», — дейди Диёра.

Фото: Instagram/ @veterok_12

Бу ерда Диёра севган ишини қилади, маркетинг соҳасида ишлайди ва ўзини продюсер сифатида синаб кўрмоқчи. Унинг мамлакат маданияти ривожига ҳисса қўшиш нияти бор.

«Мамлакатимиз шу қадар фаол ривожланаётганидан ва бизда кўплаб истеъдодли кишилар, ёш тадбиркорлар ва таниқли шахслар борлигидан хурсандман. Мен, ҳақиқатан ҳам, мамлакатимизга ишонаман ва умид қиламанки, бошқа жойлардан кўра бу ерга кўпроқ фойда келтираман», — дейди у.

Фото: Instagram/ @veterok_12