«Буниси ҳам оммалашади, мен бунга кафолат бераман». Санжай «Карвон»ни янги талқинда куйлашини айтди

Санжай бир қанча қўшиқ ва шеърларни муаллифларнинг розилигисиз ижро этгани сабабли унинг «иши» судга оширилгани хабар қилинганди. У «Tabloid»га берган интервьюсида «Карвон»ни янги талқинда куйлашини айтди.

Фото: Instagram/ @sanjaymusicofficial

Хонанда Санжайнинг сўзларига кўра, у мазкур қўшиқни бошқа куйламаслигини билдириб ариза ёзган. Лекин, хонанда қўшиқнинг мусиқаси унга тегишли эканлигини таъкидлаб, уни янги талқинда куйлашини ҳам ошкор қилди.

«Мана, орадан 2 йил ўтди ва мен бу қўшиқни бошқа куйламаслигимни билдирдим. Лекин мусиқа қолади, бу менинг мусиқам. Менга ъзапретъ қўйишдими, демак энди буни бошқача қилиб айтаман. Буниси ҳам оммалашади, мен бунга кафолат бераман», — дейди у.

Шунингдек, Санжай қўшиқдан олган даромадларини Жўраевлар оиласи билан бўлишмаслиги ва ҳар қандай ҳолатда ҳам у даромадларни бўлишишга мажбур эмаслигини таъкидлаган:

«Қўшиқдан даромад олсам ёмонми? Нега даромадимни Жўраевлар оиласи билан бўлишишим керак. Aхир бу менинг мусиқам, тўғрими? Шеър Усмон Aзимники, нега Жўраевлар билан бўлишишим керак. Ҳар қандай ҳолатда ҳам мен кимдир билан бўлишишга мажбур эмасман. Ҳамманинг ризқини Aллоҳ беради. Aгарда бу қўшиқ машҳур бўлмаганда улар ҳаётда мени ҳатто билмас эди. Қўшиқ бирданига оммалашди. Бу менинг айбим эмас-ку. Бу Худонинг инояти».

Эслатиб ўтамиз, xонанда Санжай бир қанча қўшиқ ва шеърларни муаллифларнинг розилигисиз ижро этгани сабабли унинг «иши» судга оширилгани хабар қилинганди. Шундан сўнг хонанда Зоҳиршоҳ Жўраев YouTube’даги «Salom Live» кўрсатувига берган интервьюсида Санжайга нисбатан муносабати ҳақида гапирганди.

Шоҳжаҳон Жўраев 4 декабрь куни ўзининг Instagram’даги саҳифасида журналист Феруза Фаттоҳова томонидан эълон қилинган постни жойлаган. Унда таъкидланишича, Жўраевлар оиласи Санжай томонидан қўшиқларнинг кавер қилинишига эмас, «Карвон» қўшиғига ишланган клипда Шерали Жўраевнинг сурати деворга чизиб кўрсатилганига эътироз билдирган.

Aктриса Халима Ибрагимова ҳам ўзининг Instagram саҳифасида Зоҳиршоҳ Жўраевнинг Санжайга нисбатан айтган гапларини, танқидини маъқуллаган ва у тўғри иш қилганини таъкидлаган. Шунингдек, хонанда Санжай Зожиршоҳ Жўраев билан ёзишмасини жавоб тариқасида Instagram саҳифасида эълон қилганди.

Шоу-бизнес