Самарқандда автоблогернинг машинаси ёқиб юборилди

Ижтимоий тармоқларда самарқандлик автоблогернинг транспорт воситасига ўт қўйилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Кадр: Telegram

Қайд этилишича, унга қарши ҳаракатлар бундан икки ҳафта олдин бошланган. Блогер ўша вақт машинасининг ғилдираклари икки марта ўткир тиғ билан тешилганини айтган.

Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизматининг «Tez News»га маълум қилишича, 2020 йил 16 декабрь куни фуқаро М.Б. Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 6-сон ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил 16 декабрь куни соат 02:30 ларда ўзининг яшаш уйи ёнида бўлган автомашинаси номаълум шахс томонидан ёқиб юборилганлигини маълум қилиб, ушбу номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 173-моддаси 2-қисм «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Шаҳрисабзлик эркак оилавий жанжал сабаб ўзи, 3 нафар фарзанди ва аёлини ёқиб юборгани ҳақида хабар берилганди. Оқибатда оила аъзоларининг барчаси ҳалок бўлган.

Янгиликлар