Андижонда йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган пиёдани «Damas» уриб юборди — видео
Андижон шаҳрида 20 январь, чоршанба куни катта тезликда кетётган «Damas» автомобили ҳайдовичиси пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати хабар қилди.
20 январь куни соат 16:00 атрофида Андижон шаҳри Миллий тикланиш кўчасида ҳайдовчи 1984 йилда туғилган С.С. «Damas» автомобилида ҳаракатланаётиб ушбу кўчада жойлашган «Наврўз» фотостудияси рўпарасига етган вақтида белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтаётган пиёда 1998 йилда туғилган М.Т.ни уриб юборган. Оқибатда пиёда М.Т. биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.
Мазкур йўл транспорт ҳодисаси юзасидан Андижон шаҳар Ички ишлар органлари фаолитяини мувофиқлаштириш бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ўз хабарида барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан эҳтиёткор бўлишларини, пиёдалар белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтмасликларини, ҳайдовчилар тезлик меъёрига риоя қилишларини сўраган.
Мавзуга доир:
Аввалроқ Самарқандда 3 та автомашина иштирокидаги ЙТҲ оқибатида ҳайдовчилардан бири вафот этгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Наманганда темир йўлнинг ёритилмаган қисмида поезд «Lacetti»ни уриб кетгани хабар қилинган.