Фарғонада коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи 100 фоизга етди

Фарғона вилоятида 22 август куни коронавирусга чалинган 4 нафар бемор соғайди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Фото: «Tez News»

Қайд этилишича, вилоятда айни пайтга қадар 314 кишида коронавирус аниқланган. Беморларнинг 312 нафари касалликдан соғайган.

Шунингдек, 22 август куни Зангиота туманидаги кўп тармоқди юқумли касалликлар шифохонасида даволанган фарғоналик 59 ёшли Ф.Т. (аёл), пойтахтлик 29 ёшли Б.Л. (эркак) вафот этди.

Шундай қилиб, Фарғонада 22 август соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи 100 фоизга етди.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳрида 228 нафар, Тошкент вилоятида 98 нафар, Самарқанд вилоятида 26 нафар, Aндижон вилоятида 6 нафар — жами 362 нафар бемор тузалди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 22 август соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 38 412 нафарни ташкил этган. Aйни пайтга қадар нафар коронавирус инфекциясига чалинган 34 351 фуқаро соғайган. Ҳозирда 3796 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Янгиликлар