Самарқандда COVID-19’га чалинган 26 нафар бемор тузалди

Самарқанд вилоятида 22 август куни коронавирусга чалинган 26 нафар бемор соғайди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Фото: «Tez News»

Қайд этилишича, вилоятда айни пайтга қадар 1589 кишида коронавирус аниқланган. Беморларнинг 1473 нафари касалликдан соғайган, 3 киши вафот этган. Ҳозирда 114 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар асосида даво чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 228 нафар, Тошкент вилоятида 98 нафар, Андижон вилоятида 6 нафар, Фарғона вилоятида 4 нафар, жами 362 нафар бемор тузалди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 22 август соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 38 412 нафарни ташкил этган. Aйни пайтга қадар нафар коронавирус инфекциясига чалинган 34 351 фуқаро соғайган. Ҳозирда 3796 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Янгиликлар