Каттақўрғонда қайнукаси доимий тазйиқ ўтказиб келган аёлга ҳимоя ордери берилди
Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани «Таварон» маҳалласида яшовчи фуқаро К. 20 август куни туман Ички ишлар бошқармасига мурожаат қилиб, қайнукаси томонидан доимий руҳий тазйиққа учратилаётганини маълум қилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, 1988 йилда туғилган фуқаро К. Ички ишлар ишлар бўлимига мурожаат қилиб, ҳозирда турмуш ўртоғи Россияда эканлигини айтган. Фуқаро К. 1989 йилда туғилган қайнукаси Б. билан бир хонадонда яшаб келаётганлиги, қайнукаси ҳар куни спиртли ичимлик истеъмол қилиб, уни ҳақоратлаб, уйдан чиқиб кетишини айтиб, руҳий тазйиқ ўтказиб келаётганлигини маълум қилган.
Мурожаатга асосан туман Ички ишкар бошқармаси хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори Д.Бегназарова томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ушбу оила вакиллари билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, К.га ҳимоя ордери берилган. Ҳар иккала томонга ҳимоя ордери тўғрисида тушунча берилиб, огоҳлантирилган.
Aввалроқ Жондорда спиртли ичимликлар истеъмол қиладиган эркакнинг онаси ва опасига 30 кунлик ҳимоя ордери берилгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Олотда доимий равишда жанжаллашиб келадиган овсинларга 30 кунлик ҳимоя ордери берилгани хабар қилинган.