Навоийда ақли заиф эркак қўшниси томонидан арқон билан боғланиб, қийноққа солинди — видео

Навоий вилояти Навбаҳор туманида 22 январь куни ақли заиф эркак қўшниси томонидан арқон билан боғланиб, қийноққа солинди. Бу ҳақда «Zamon.uz»да хабар берилди.

Кадр: Telegram

Хабарга кўра, воқеа 22 январь куни соат 14:00 да Навбаҳор тумани Янгийўл маҳалласида содир бўлган. Қийноққа солинган шахс эса ушбу маҳаллада яшовчи, 2-гуруҳ ногирони Ш.У. экани аниланган. Ушбу видеолавҳа фуқаро П.К. томонидан ўзининг яшаш хонадонидаги молхонасида шунчаки ҳазил учун олингани ва дўстларига ташлагани, ижтимоий тармоқларга қандай чиқиб кетганидан хабари йўқлиги аниқланди. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Навбаҳор туман ИИБ ходимлари томонидан суруштирув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар