Японияда ўз жонига қасд қилишлар сони пандемияда рекорд даражада ошди

Японияда ўз жонига қасд қилиш даражаси 2020 йилда коронавирус пандемияси шароитида ошди. Бу ҳақда «The Japan Times» нашрида маълум қилинди.

Хабарга кўра, 2020 йилда Японияда 20 919 фуқаро ўз жонига қасд қилган, бу 2019 йилга нисбатан 3,7 фоизга кўп. Хусусан, ўз жонига қасд қилишлар сони биринчи локдаундан кейин ўсишни бошлаган. Шу давр мобайнида коронавирусдан 3460 киши вафот этган. Аёллар ва болалар ўртасида ўз жонига қасд қилиш даражасининг сезиларли ўсиши қайд этилган.

Бундан ташқари, 2020 йилнинг дастлабки саккиз ойида 300 дан ортиқ мактаб ўқувчилари ўз жонига қасд қилиш оқибатида вафот этган, бу 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 30 фоизга кўпдир. ОАВ маълумотларига кўра, Японияда ўз жонига қасд қилишнинг энг юқори даражаси 2003 йилда кузатилган (тахминан 34 минг ҳолат).

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 2020 йилда ўз жонига қасд қилган аёллар сони очиқлангани ҳақда хабар берилган.

Янгиликлар