Самарқандда қум-шағал аралашмасини ноқонуний равишда «Камаз»га юклаётган шахс қўлга олинди

Самарқанд вилояти Нарпай туманида ноқонуний равишда эксковатор билан қум-шағал аралашмасини камазларга юклаётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Нарпай туман ҳокимлиги хабар қилди.

Фото: Нарпай тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш сохасидаги назорат инспекцияси ходимлари томонидан ўтказилган рейд давомида «Хўжақўрғон» маҳалласи фуқароси С.Ф ўзига тегишли бўлган «RODEX» эксковатори билан Ибн Сино массивидан қум-шағал аралашмасини камазларга юклаётганлиги аниқланди.

Ушбу шахсга нисбатан Маъмурий жиноят тўғрисидаги кодекснингнинг 70-моддаси 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари миқдорида жарима солинди.

Қайд этилишича, «Янгиобод» маҳалласи фуқароси Н.Н. ўз хонадонида ҳосил бўлган бинокорлик қурилиш чиқиндиларини ўзига тегишли бўлган «ЗИЛ» русумли юк машинасида маҳалланинг белгиланмаган жойига олиб бориб ташлаган. Ҳуқуқбузар Н.Н.га нисбатан Маъмурий жиноят тўғрисидаги кодекснинг 91-моддасининг тегишли бандига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Фото: Нарпай тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада фирибгарлик қилиб, терговдан яширинган шахс ушлангани ҳамда Бухорода ноқонуний тарзда салкам 237 миллион сўм божхона тўловларидан имтиёз олганлар фош этилгани ҳақда хабар қилинганди.