Каттақўрғоннинг қатор маҳаллаларида газ вақтинча ўчирилади

Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида газ вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда «Каттақўрғоншаҳаргаз» таъминоти бўлими хабар берди.

Хабарга кўра, Каттақўрғон шаҳрида газ таъминоти тизимининг барқарор ишлаши ҳамда 2020/2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини олиб бориш мақсадида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

«Каттақўрғоншаҳаргаз» таъминоти бўлими берган маълумотларга кўра, ҳудуларда қуйидаги жадвал асосида:

24 сентябрь соат 08:00 дан 18:00 гача «Яккабоғ», «Кунжипай», «Зарафшон» маҳаллаларида;

24 сентябрь соат 08:00 дан 25 сентябрь соат 18:00 гача Ингичка қўрғонининг «А.Қаҳҳор», «Нуробод», «И.Шоир», «Каттақўрғон», «У.Носир» маҳаллаларида;

25 сентябрь соат 08:00 дан 18:00 гача «Чинобод», «Оқ Олтин» маҳаллалари ҳудуди ҳамда «Гўзалкент» маҳалласининг айрим ҳудудларида газ ўчирилади.

Аввалроқ Когондаги еттита корхонагаз таъминотига салкам 519 миллион сўмдан ортиқ зарар етказгани, Уйчида иккита газ тарқатиш қурилмаси капитал таъмирлангани хабар қилинган эди.

Янгиликлар