Бухорода туризм салоҳиятининг 2016—2020 йиллардаги ўсиш динамикаси тақдим этилди

Бухоро вилоятида 2016 ва 2020 йилларда туризм салоҳиятининг ўсиш динамикаси маълумотлари тақдим этилди. Бу ҳақда вилоят Туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Бухоро вилоят Туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати

Унга кўра, ҳозирги кунда вилоятда жами:

  • 366 та жойлаштириш воситаси,
  • 121 та туристик компания;
  • 211 нафар гид;
  • 829 та миллий рўйхатга киритилган маданий мерос объекти;
  • 131 та сайёҳлар ташриф буюрадиган маданий мерос объекти;
  • 76 та ресторан;
  • 355 та санитария-гигиена шохобчаси;
  • 126 та йўл кўрсатгич белгиси;
  • 18 та туристик ахборот маркази;
  • 8917 нафар ҳунарманд мавжуд.

Аввалроқ Бухородаги саккизта жойлаштириш масканига салкам 632 миллион сўмлик ссуда берилгани ҳақида хабар берилганди. Хабарга кўра, Бухоро шаҳрида ҳамда Олот туманида жойлашган 8 та жойлаштириш масканига жами 631 миллион 770 минг сўм миқдорида ссуда берилган.

Янгиликлар