Ромитанда фуқарони тиббиёт коллежига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 400 доллар «ишламоқчи» бўлган шахс қўлга тушди

Бухоро вилояти Ромитан туманида 2020 йилнинг 11 сентябрь куни Афшона тиббиёт коллежига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, фуқародан 400 доллар олмоқчи бўлган шахс қўлга тушди. Бу ҳақда Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, фуқаро 1985 йилда туғилган Ш.Н. танишлари орқали Афшона тиббиёт коллежига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, Пешкў туманида яшовчи фуқаро Д.Ш. дан 400 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритимоқчи бўлган. Бироқ 11 сентябрь куни соат 15:30 атрофида Ромитан тумани «Деҳқон бозори»да жойлашган кийим кечак савдо дўконида фуқаро тезкор тадбир давомида Ички ишлар органлари ходимлар томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ш.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Самарқандда ўқишга киритиб қўйиш эвазига 53,5 минг доллар «ишламоқчи» бўлган ўқитувчилар ушлангани  ҳамда Каттақўрғонда абитуриентни 8000 доллар эвазига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган шахсга жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар