Самарқандда январь—август ойларида хотин-қизлар томонидан 183 та жиноят содир этилди
Сўнгги 8 ой давомида Самарқанд вилоятида хотин-қизлар томонидан 183 та жиноят содир этилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, ушбу жиноятларда 198 нафар хотин-қиз иштирок этган. Хотин-қизлар томонидан содир этилаётган оғир ва ўта оғир турдаги жиноятлар сони ошиб бораётганлигига жиноят содир этиш эҳтимоли мавжуд бўлган хотин-қизлар билан амалга оширилаётган профилактик тадбирлар самарасиз олиб борилаётганлиги сабаб қилиб кўрсатилган. Шунингдек, хотин-қизлар ўртасида жиноят содир этилишига сабаб бўлаётган муаммолар ўрганилиб, ўз вақтида ижобий ҳал этилмасдан қолаётганлиги ҳам айтилган.
Бундан ташқари ўтган 8 ой давомида 86 нафар хотин-қизлар жиноятдан жабрланганлиги маълум қилинган.
Аввалроқ Тошкентда қизларни 1000 доллар эвазига Туркияга фоҳишаликка юбораётган аёл ушлангани, Наманганда уйида фоҳишахона ташкил қилган аёл қўлга олингани хабар қилинган эди.