Тошкентда ҳижобдаги аёллар тутилиб, сўроқ қилинаётгани айтилган видео юзасидан расмий муносабат билдирилди

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси рўмол ўраган аёлларга ички ишлар органлари ва Миллий гвардия томонидан озор берилаётгани айтилган видеомурожаат юзасидан муносабат билдирди.

Фото: Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати

Бу холатга хукумат тепасидигилардан изоҳ беришини талаб қиламиз.?Жаноблар, бу қанақа сиёсат?

Posted by Arslon Rashid on Tuesday, September 22, 2020

Маълум бўлишича, видеодаги воқеа 21 сентябрь, душанба куни, тахминан, соат 19:25 да Шайхонтоҳур тумани Ғунча массиви ҳудудида рўй берган. Ички ишлар ходимлари аёлларни коронавирус инфекцияси тарқалиши муносабати билан хавфсизлик меъёрларига риоя қилиш муҳимлиги ҳақида сантария-эпидемиология назорати хизмати ва профилактика инспекторлари томонидан профилактик суҳбатлар ўтказиш учун автобусга чиқарган.

Жамоат жойида тиббий ниқобсиз бўлган фуқаро С.Н. ва Н.Р. санитария-эпидемиология хизмати вакиллари ва профилактика инспекторлари томонидан профилактик суҳбат ўтказилиши учун автобусга чиқаётган вақтлари видео муаллифи томонидан тасвирга туширилган.

«Мазкур фикрлар ҳақиқатдан йироқ. Рўмол ўраган аёлларга ҳеч қандай озор берилаётгани йўқ, бундай топшириқлар бўлмаган, бўлмайди ҳам.

Ҳурматли фуқаролар! Интернетга видео жойлаб, унга ўз фикрларингизни қўшишдан олдин аслида нима бўлаётгани ҳақида қизиқиб кўришингизни сўраймиз. Автомобиль ичида ўтирволиб, ўз мулоҳазаларингиз билан ўртоқлашишингизни тўғри иш деб бўлмайди. Агар видео муаллифи автобусдаги аёллардан хавотирда бўлганида, ходимларнинг ёнига бориб, нима бўлаётгани ҳақида қизиқиб кўрган бўлмасмиди?

Кўпчилигимиз касалликни бошдан ўтказдик, кимдир коронавирус туфайли яқин инсонини йўқотди. Ҳаётингиз ва соғлиғингизни хавф остига қўйманг, сантария-эпидемиология қоидаларига риоя қилинг», — дейилади ИИББ хабарида.

Мавзуга доир: Фарғона ИИБ ходимининг муомаласи танқидга олинган видео юзасидан муносабат билдирилди (видео)

Аввалроқ Андижонда шифокорни калтаклаган ИИБ ходими ишини ўрганишни бошлагани, «ГАИ» ходими ҳайдовчининг соқол ўстирганига эътирози акс этган видео юзасидан муносабат билдирилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар