Пахтаободда 22,43 грамм нашани 750 минг сўмга сотмоқчи бўлган эркак ушланди
Андижон вилояти Пахтаобод туманида 22,43 грамм нашани 750 минг сўмга сотмоқчи бўлган эркак ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 21 октябрь, пайшанба куни Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси жиноят қидирув бўлими ҳамда Миллий гвардия вилоят бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида Пахтаобод тумани «Қўқонқишлоқ» маҳалласида яшовчи, 1971 йилда туғилган Б.Т. холис харидор вилоят ИИБ ЖҚБ катта тезкор вакили Э.А.га 22,43 грамм миқдордаги наша гиёҳвандлик моддасини 750 000 сўмга сотаётганида ушланган.
Хабарга кўра, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Пахтаобод тумани Ички ишлар бўлими томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Бундан аввал Бухоро шаҳрида ҳовлисида 2 туп каннабис етиштираётган эркак ва Наманган шаҳрида 0,04 грамм гашишни 250 минг сўмга сотаётган эркак ушлангани ҳақида хабар қилинган эди. Кейинчалик Бухорода 2,2 кг каннабисни 800 доллар ва 6 миллион сўмга сотаётган жиноий шериклар ҳамда Попда уйида 9 туп наша етиштирган эркак қўлга олингани маълум қилинганди.