Жалақудуқда 350 дан ортиқ кишига ун олиб беришини айтиб, уларни 49 млн сўмга чув туширганлар қўлга олинди

Андижон вилояти Жалақудуқ туманида 354 нафар фуқарога ун олиб беришини айтиб, уларни 49 миллион сўмга чув тушириб, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган фуқаролар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати «Теz News»га хабар берди.

Таъкидланишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жалақудуқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро А.А. ва бошқалар тумандаги «Гулистон» ва «Тўрачеки» маҳалласида яшовчи фуқароларнинг ишончига кириб, уларга арзон нархларда «Андижондонмаҳсулотлари» АЖдан ун олиб келишни ваъда қилган. Натижада 354 нафар фуқаронинг 49 миллион сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.А. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида, юқоридаги жиноятни содир этган шахс беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Аввалроқ Терговдан яширинган наманганлик шахс Андижонда қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.