«Ўзатом» Россия элчисининг АЭС қурилиши ҳақидаги гапларига муносабат билдирди

«Ўзатом» агентлиги Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев томонидан Ўзбекистонда атом электр станцияси(АЭС)ни қуриш учун шартнома бўйича берган изоҳига муносабат билдириб, АЭС қурилиш олди жараёнлари ҳақида маълумот берди.

Фото: «Ўзатом» агентлиги матбуот хизмати

Маълум бўлишича, ижтимоий тармоқлар ва ОАВ орқали Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев томонидан Ўзбекистонда атом электр станциясини қуриш учун шартнома бўйича берган изоҳи жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлган.

«Ўзатом» агентлиги ушбу вазияга изоҳ бериб, ҳозирда Ўзбекистон ва Россия томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳлар томонидан Ўзбекистонда атом электр станциясини қуриш бўйича асосий шартнома шартларини муҳокама қилиш бўйича доимий музокаралар ўтказиб келинаётганлигини маълум қилган.

«Ушбу шартномани муҳокама қилишданинг миллий манфаатларини инобатга олган ҳолда музокара позициялари ишлаб чиқилган ва ҳимоя қилиб келинмоқда. Ҳозирда томонлар лойиҳанинг хавфсизлиги ва ишончлилиги ҳамда иқтисодий самарадорлигини ошириш, шунингдек республиканинг миллий манфаатларидан келиб чиқган ҳолда позицияларини яқинлаштириш бўйича музокараларни давом этмоқдалар», дейилади хабарда.

Фото: «Ўзатом» агентлиги матбуот хизмати

Шунингдек, агентлик АЭСни жойлаштириш майдончасига тегишли рухсатнома олиш мақсадида объектни жойлаштириш бўйича устувор майдончада муҳандислик тадқиқот ишлари амалга оширилаётганлигини ва АЭС қурилиши ҳамда ундан фойдаланишнинг атроф муҳитга таъсирини баҳолаш бўйича ҳужжат ишлаб чиқилганини маълум қилган. Ушбу ҳужжат бўйича ўрнатилган тартибда экспертизадан ўтказиш ҳамда жамоатчилик эшиттирувларини ташкил этиш бўйича режага асосан ишлар олиб борилаётганлиги ҳақида маълумот берган.

Бундан ташқари, агентлик баёнотида танланган майдончада Россия томони билан ҳамкорликда амалга оширилаётган муҳандислик тадқиқот ишлари натижалари АЭС қурилиши бўйича шартнома шартларининг асоси бўлиб хизмат қилишини таъкидлаган.

Янгиликлар