Самарқанд вилояти Солиқ бошқармасининг «Ишонч телефони»га 7 ой мобайнида қанча мурожаат келиб тушгани маълум қилинди

Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси «Ишонч телефони» орқали 2020 йилнинг ўтган даврида бошқармага қанча мурожаат келиб тушганлигини маълум қилди.

Фото: Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати

Самарқанд вилояти давлат солиқ хизмати органларининг «Ишонч телефони» орқали 2020 йилнинг ўтган даврида 130 та мурожаат келиб тушган. Жумладан, 7 та мурожаат юридик шахслардан, 123 та мурожаат жисмоний шахслардан қабул қилинган.

Хусусан, ҳисоб-китоб терминал аппаратини ишлатиш ҳолатлари бўйича тушган мурожаатлар сони 28 тани ташкил қилмоқда. Шунингдек, назорат-касса машинаси чеки, квитанция, чипта, талон ёки чекка тенглаштирилган бошқа ҳужжатларни бермаслик ҳолатлари бўйича 39 та мурожаат қабул қилинган.

Аввалроқ Марҳаматда карантин бошланганидан буён Давлат хизматлари марказига қанча ариза, Aндижон шаҳридаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига қанча мурожаат келиб тушгани маълум қилинганди.

Янгиликлар