Ўзбекистонда пенсия жамғармасига Тelegram орқали мурожаат қилиш имкони яратилди

Ўзбекистон пенсия жамғармасининг Тelegram канали ишга туширилди. Бу ҳақида жамғарманинг матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, шу кунга қадар фуқаролардан мурожаатлар жамғарманинг электрон почтаси — [email protected] орқали қабул қилиб келинган. Эндиликда фойдаланувчилар жамғарманинг Тelegram канали — t.me/PensionFundRUz га аъзо бўлиб, каналнинг муҳокама гуруҳи орқали саволини йўллаши мумкин.

Ҳар бир саволга мутаҳассислар томонидан ўз вақтида, иш кунлари давомида жавоб берилиши Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати томонидан назорат қилиб борилади. Фуқаролар эса, саволларни йўллашда Ф.И.О, доимий яшаш манзил, алоқа учун телефон рақами ва мурожаатнинг қисқача мазмунини ёзиши лозим.

Шунингдек, фуқароларнинг яшаш манзиллари бўйича ҳам ҳудудий каналлар жорий қилинган бўлиб, уларга келиб тушаётган саволларга ҳам мутахассислар томонидан жавоб берилади.

Аввалроқ Ўзбекистонда 2030 йилгача биометрик паспорт ўрнига ID-карталар жорий этилиши, туман ва шаҳар ҳокимлари 2—3 кун фақат рақамлаштириш билан шуғулланиши, «E-Fuqaro» идоралараро маълумотлар базаси жорий этилиши хабар қилинган эди.

Янгиликлар