Жалақудуқ туманидаги Гагарин кўчасида таъмирлаш ишлари сабаб транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилди

Андижон вилояти Жалақудуқ туманининг Гагарин кўчасида реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабаб транспорт воситасининг ҳаракати 2021 йил март ойига қадар тўхтатилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Таъкидланишича, «Бозорбоши» маҳалласи, Гагарин кўчасига кириш қисмининг 200 метр қисмида 24 октябрь кунидан 2021 йилнинг март ойига қадар таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Хабарга кўра, Жалақудуқ туманидаги 4К72 Кўтарма — Охунбобоев — Қўрғонтепа — Чимён — Панжиқўрғон автомобиль йўлининг 10,3 километр қисмида автотранспортлар харакати вақтинча тўхтатилади.

Аввалроқ Самарқандда кириш имтиҳонлари ўтказилиши муносабати билан айрим кўчаларда транспорт ҳаракати вақтинчалик тўхтатилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар