Самарқанд шаҳридаги Мирзо Улуғбек кўчасида таъмирлаш ишлари сабаб транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади

Самарқанд шаҳрининг Мирзо Улуғбек кўчасида реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабаб транспорт воситасининг ҳаракати 15 ноябрь кунига қадар тўхтатилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Газета.uz»

Таъкидланишича, Самарқанд шаҳар ҳокимининг фармойишига биноан шаҳaрдаги ирригация тизимларини тиклаш, таъмирлаш ишларини жадаллаштириш мақсадида шаҳардаги Мирзо Улуғбек кўчасининг «Динамо» стадиони билан теннис корти кесишган қисмигача бўлган ҳудудида реконструкция ва таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Шу муносабат билан 15 октябрдан 15 ноябрь кунига қадар шу кўчанинг қурилиш ишлари олиб бориладиган қисмида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилади.

Аввалроқ Оқдарёда 4 километр узунликдаги кўчага шағал ётқизилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар