Шофирконда ободонлаштириш ишлари натижасида ҳудуд инфратузилмаси яхшиланди

Бухоро вилояти Шофиркон тумани ҳокими Шукрулло Ҳакимов раҳбарлигида ободонлаштириш ишлари амалга оширилиши натижасида ҳудуд инфратузилмаси яхшиланиб, деҳқон бозорининг орқа қисмида йўл қурилган. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Шофиркон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, 29 сентябрдан туман ҳокими Шукрулло Ҳакимовнинг топшириғига асосан амалий ҳаракатлар бошланган. Хусусан, «Марказий деҳқон бозори» маъсулияти чекланган жамиятининг орқа томонидан ўтувчи йўл анча вақтдан бери қаровсиз аҳволда ҳамда баъзи ноқонуний қурилмалар билан эгалланган. Мутасаддилар иштирокида ўзбошимчалик билан бунёд қилинган объектларни йўл устидан олиш бўйича объектлар эгаларига тегишли огоҳлантиришлар берган. Шунингдек, мақсадсиз турган вагонларни бошқа жойга кўчириш ишлари олиб борилган.

Фото: Шофиркон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Келтирилишича, 28 cентябрь куни туман ҳокими Шукрулло Ҳакимов вилоят қурилиш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, вилоят бош архитектори билан биргаликда тумандаги «Марказий деҳқон бозори» ва «Шофиркон савдо комплекси» маъсулияти чекланган жамиятларида қурилиш-таъмирлаш ишларини лойиҳа асосида олиб бориш юзасидан ўрганиш ишларини олиб борган. Ўрганишлардан сўнг йўлнинг бошланиш қисмида махсус техникалар ёрдамида текислаш ишлари бошланган.

Aввалроқ Когонда электр энергияси учун бетон-таянчлар ўрнатилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар