Когонда электр энергияси учун бетон-таянчлар ўрнатилди

Бухоро вилояти Когон туманида электр энергияси учун бетон-таянчлар ўрнатилди. Бу ҳақда «Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Бухоро ҲЭТК» АЖ матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Когон туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан туманнинг «Хўжа-баргида» МФЙ ҳудудида жойлашган 73-сонли трансформатор пунктининг 0,4 киловаттли ҳаво тармоғида реконструкция ишлари бажарилган.

Фото: «Бухоро ҲЭТК» АЖ матбуот хизмати

Шунингдек, Когон шаҳар Халқлар дўстлиги кўчасидаги 5 ва 6-уйлар оралиғидаги 0,4 киловаттли ерости кабель тармоғини янгилаш ишлари олиб борилган.

Фото: «Бухоро ҲЭТК» АЖ матбуот хизмати

Туман ЭТК томонидан туманнинг электр энергияси истеъмолчиларини меъёр даражасидаги энергияга бўлган талабини қондириш борасидаги ишлар шакллантирилган дастурлар асосида босқичма-босқич амалга оширилиб келинаётгани қайд этилган.

Фото: «Бухоро ҲЭТК» АЖ матбуот хизмати

Фото: «Бухоро ҲЭТК» АЖ матбуот хизмати.

Аввалроқ Самарқанднинг 3 та ҳудудидаги 5 та трансформатор таъмирлаш ишларидан сўнг ишга туширилгани ва Иштихонда 13 та трансформатор пункти, 17,5 километр электр тармоғи ҳамда 300 дона темир-бетон устуни ўрнатилгани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Марҳаматда учта янги электр узатиш тармоғи ишга туширилгани ҳамда Косонсойда депутатлик сўровидан сўнг мактаб ҳудудидаги трансформатор олиб ташлангани маълум қилинди.

Янгиликлар