Ўзбекистоннинг 1-ярим йилликдаги ташқи қарзи миқдори маълум бўлди

Марказий банк мутасаддилари иштирокида 23 ноябрь, душанба куни АОКАда ўтган матбуот анжуманида Марказий банк департамент директори ўринбосари Отабек Тожиддинов Ўзбекистоннинг 2020 йилнинг 1-ярим йиллигидаги ташқи қарзи қанчалигини маълум қилди. Бу ҳақда АОКА хабар берди.

Фото: АОКА

Хабарга кўра, 2020 йилнинг биринчи ярим йиллигига, яъни 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг жами ташқи қарзи 27,6 миллиард долларни ташкил этган.

Бунда:

  • 10,1 миллиард доллар — хусусий сектор ҳиссасига;
  • 17,5 миллиард доллар — давлат сектори ҳиссасига тўғри келмоқда.

Фото: АОКА

Фото: АОКА

Аввалроқ Ўзбекистон номидан ва унинг кафолати остида жалб қилинган қарз қолдиғи 2020 йил 1 июль ҳолатига кўра, 19,4 миллиард доллар эквивалентини ёки ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)га нисбатан 34 фоизни ташкил этгани ҳақида хабар берилганди.

Шунингдек, Ўзбекистонда 2020 йилнинг август ойида истеъмол нархлари ва тарифлари даражаси ўртача 0,5 фоизга кўтарилгани ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар