Тошкентда ижара уйида фоҳишалик билан шуғулланган 4 нафар аёл аниқланди — видео

Тошкент шаҳар Юнусобод туманида 4 нафар аёл ижарадаги уйида спа салони ташкил қилгани аниқланди. Бу ҳақда «Zo‘r TV» телеканалининг «25-soat» кўрсатувида хабар қилинди.

Кадр: Telegram / @zortv25soat

Маълум қилинишича, ижтимоий тармоққа қўйилган реклама орқали манзилга борилганида мижозларни қабул қилаётганини билдирган спа салони оддий яшаш хонадони эканлиги аниқланган. Уйда спа ёки массажга оид буюмлар топилмаган.

Ўтказилган рейдда хонадонда 4 нафар аёл ва 1 нафар эркак борлиги аниқланган. Эркак сўроқ қилинганида, бу ерга танишини кўргани келганини айтган.

Шунингдек, аёллар билан ўтказилган суҳбатда уй ижарага олингани маълум бўлди. Массаж хизматини кўрсатиш остида ижарадаги уйда бошқа турдаги хизмат (фоҳишалик) қилиб келинган.

Хабарда ушбу ҳолат юзасидан баёнотнома расмийлаштирилиб, тегишли органга юборилиши таъкидланган

Аввалроқ, Бухорода дала шийпонида фоҳишахона ташкил қилган 45 ёшли эркак ушлангани ва Тошкентнинг икки туманида уйида спа салон ташкил қилиб, фоҳишалик билан шуғулланган аёллар ушлангани хабар қилинганди.