Тошкентда даволаш маркази номи остида фаолият юритаётган спа салон аниқланди — видео

Тошкент шаҳри Учтепа туманида соғломлаштириш маркази сифатида фаолият юритаётган маскан ўрганилганида массаж хизмати кўрсатилаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда «Zo‘r TV» телеканлининг «25-soat» кўрсатувида маълум қилинди.

Кадр: Telegram / @zortv25soat

Хабар қилинишича, рейд тадбирида тезкор гуруҳ масканга кириб борганида массажхоналарда мижозларга уқалаш муолажалари кўрсатилаётгани аниқланди. Қайд этилишича, ушбу масканда массаж билан шуғулланаётган аёллар, яланғоч ва ярим яланғоч эркаклар борлиги маълум бўлган.

Таъкидланишича, маскан раҳбари бу ер даволаш муассасаси эканлиги, массаж ёки спага алоқаси йўқлигини билдирган. Пандемия даврида массаж ва унинг ҳар қандай унсурларидан фойдаланиш мумкин эмаслиги ҳақида маскан раҳбарига маълум қилинганига қарамай, у ўз сўзида туриб олган.

Ҳозирда аниқланган ҳолат юзасидан профилактика инспектори томонидан баённома расмийлаштирилиб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Аввалроқ Тошкентда жарима қўлланилган спа салони фаолиятини давом эттираётгани аниқлангани ва Тошкентда фоҳишалар гуруҳини интернетда реклама қилиб келган блогер қўлга олингани ҳақида хабар қилинганди. Шунингдек, Чирчиқдаги дала ҳовлиларда фоҳишахона ташкил этган аёллар қўлга олингани маълум қилинганди.

Янгиликлар