Бухорода аёл 100 минг сўмга қўшмачилик учун шароит яратиб берди

Бухоро шаҳрида 16 январь куни ўтказилган тезкор тадбир давомида 100 минг сўмга ўз уйида фуқароларнинг жинсий алоқа қилиш учун шароит яратиб берганлиги аниқланди. Бу ҳақда Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати / Иллюстратив

Маълум бўлишича, 16 январь куни соат 01:00 атрофида Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 2-сон Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Бухоро шаҳар Зулфия кўчасида яшовчи 1994 йилда туғилган якка тартибда ишловчи Н.Х. ўзининг яшаш хонадонида фуқаролар Ш.Ш. ва А.А.ларнинг жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланда. Бунинг эвазига Ш.Ш. дан 100 000 сўм пул олиб, фохишахона ташкил қилганлиги маълум бўлиб, пул холислар иштирокида тегишли тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 1-сон Ички ишлар бўлими томонидан Н.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддасига мувофиқ жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида, юқоридаги ҳолат Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда ахлоққа қарши ҳуқуқбузарлик ва жиноятларга қарши курашиш борасида ўтказиб келинган «Орият» номли махсус тезкор ва профилактик тадбирларининг бирида аниқланган.

Аввалроқ Наманганда қўшмачи аёл 19 ёшли қиз ва унинг йигитига жинсий алоқа учун шароит яратиб бергани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар