Наманганда қўшмачи аёл 19 ёшли қиз ва унинг йигитига жинсий алоқа учун шароит яратиб берди

Наманган шаҳар Давлотобод туманида 13 декабрь куни уйида қўшмачиликка шароит яратиб берган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «24post.uz» / Иллюстратив

Маълум бўлишича, 2020 йил 13 декабрь куни Давлатобод тумани Ички ишлар бошқармаси ҳуқуқ профилактика бўлими инспектори томонидан ўтказилаётган «Антитеррор-тозалаш» тадбири давомида Наманган шаҳрида яшовчи 1969 йила туғилган аёл яшаш хонадонида 200 000 сўм пул эвазига Андижон шаҳрида яшовчи 2001 йилда туғилган қиз ва Наманган шаҳрида яшовчи 1995 йилда туғилган фуқароларни жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 131-моддаси 2-қисми (Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Тошкентнинг икки туманида уйида спа салон ташкил қилиб, фоҳишалик билан шуғулланган аёллар ушлангани, Чирчиқдаги дала ҳовлиларда фоҳишахона ташкил этган аёллар қўлга олингани ҳамда Навоийда ижарадаги уйида фоҳишахона ташкил қилган 2 аёлга суд ҳукми ўқилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар