Меҳнат мигрантларини Россияга олиб киришнинг махсус механизми яратилди

Меҳнат мигрантларини Россияга олиб киришнинг махсус механизми яратилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.

Фото: «Tez News»

Маълум қилинишича, Россиядаги қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасига Тожикистон, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркиядан фуқароларни жалб қурилишнинг «қўлда бошқариш режимида» ишлайдиган механизми жорий этилмоқда. Янги механизмга кўра, эндиликда Россиянинг қурилиш компаниялари вакиллари ёки вилоятлар раҳбарияти маълум бир объект учун мигрантларни чақириш юзасидан Қурилиш вазирлигига мурожаат қилиши мумкин. Мурожаат уч ҳафда давомида комиссия томонидан кўриб чиқилади. Чегаралар очилгандан кейин эса Россияга хорижий ишчиларни киритишнинг янги механизми яратилади.

Аввалроқ Россияда мигрантлар учун рус тили ва тарихидан имтиҳон тартиби ўзгариги ва Ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари дуч келаётган энг катта 3 та муаммо ҳақида маълум қилинган эди. Шунингдек, Ўзбекистонда ишлаш учун хорижга чиқаётганда кимларга микроқарз берилиши хабар қилинган.