Мексика президенти коронавирусга чалинди

Мексика президенти Андрес Мануэль Лопес Обрадор 25 январь, душанба куни коронавирус билан касалланди. Бу ҳақда у ўзининг Twitter’даги саҳифасида ёзиб қолдирди.

Фото: «Accosiated Press»

«Мен COVID-19 юқтирганим ҳақида хабар бераман. Енгил симптомлар кузатилмоқда, аммо аллақачон даволанишни бошладим. Мен ҳар доимгидек оптимистман», — дейди президент.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, эрталабки конференцияларда унинг ўрнини ички ишлар вазири Олга Санчес Кордеро эгаллайди. Шунингдек, у Россия президенти Владимир Путинга қўнғироқ қилмоқчи бўлганини қўшимча қилди: «Улар бизга ‘Спутник V’ вакцинасини юбориш эҳтимоли бор».

Аввалроқ Франция президенти Эммануэль Макрон коронавирусга чалингани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, АҚШ Президенти Дональд Трамп ва унинг рафиқаси Мелания ҳам коронавирусга чалинган.  Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев Дональд Трамп ва унинг рафиқасига соғлик тилаб, мактуб йўллаган.