Самарқандда маҳалла раислари ва поликлиника мудирлари ҳамкорлигидаги ишлар қониқарсиз экани маълум бўлди

Самарқанд вилоятида маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қўшма қарорида белгиланган ҳамкорликдаги вазифалар вилоятнинг айрим ҳудудларида қониқарсиз бажарилаётганлиги маълум бўлди. Бу ҳақда «Tez News» мухбири хабар бермоқда.

Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов Самарқанд шаҳри, Ургут ва Самарқанд туманларида ўтказилган ўрганиш натижасида бир қатор маҳалла раислари ва поликлиника мудирлари ўзларининг ҳудудидаги беморларнинг аҳволи бўйича ҳамкорлик қилишга доир берилган топшириқлар моҳиятини тушуниб етмаганлигини маълум қилган.

Ўз навбатида, ўтган ҳафтада Самарқанд вилоятига 4 нафар россиялик инфекционист, реаниматолог, эпидемиологлар ташриф буюрган. Малакали мутахассислар коронавирусга чалинган ёки пневмония қайд этилган беморларни даволаш ишлари билан танишиб, ўзларининг маслаҳатларини бермоқда. Улар бир ой давомида вилоятда бўлиб, муассасаларда маҳаллий шифокорлар билан ҳамкорликда даволаш ишларида иштирок этади.

Шунингдек, 24 август куни 10 нафар германиялик врачлар ҳам вилоятга келган. Германиялик мутахассислар шифохоналарда беморларни кўрикдан ўтказиш билан бир қаторда, вилоятда фаолият кўрсатаётган шифокорлар билан бирга семинар-тренинглар ҳам ўтказиши белгиланган.

Аввалроқ Пастдарғомда маҳаллалар кесимида қўшимча Call-марказлар ташкил этилгани, Самарқанддаги оилавий поликлиникалар 24 соатлик иш режимида ишлаётганлиги маълум қилинганди

Янгиликлар