Қувада ўрнатилган фотовидео фиксация қуриламаси орқали бир кунда 115 та қоидабузарлик қайд этилди

Фарғона вилояти Қува туманида ўрнатилган фотовидео фиксация қуриламаси орқали бир кунда 115 та қоидабузарлик қайд этилди. Бу ҳақида вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Фарғона вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш, қоидабузарликларни аниқлашда инсон омилини камайтириш мақсадида вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан йўл ҳаракати хавфсизлиги сохасига замонавий техниклар жорий этилмоқда. Ана шундай қурилмалардан яна бири Қува туманида ишга туширилган.

Ушбу қуриламалар йўл ҳаракати қоидаларининг 91-бандида назарда тутилган қоидабузарликлар яъни «Тўхташ ва тўхтаб туриш» қоидаларига амал қилмаган транспорт воситаларини онлайн тарзда аниқлайди. Туманда ўрнатилган фотовидео фиксация қуриламаси орқали бир кунда 115 та ана шундай қоидабузарликлар қайд этилган.

Бундан ташқари, ушбу замонавий техникалар вилоятнинг Риштон, Тошлоқ, Сўх, Ўзбекистон ва Бувайда туманларида ҳам ишга туширилади.

Аввалроқ Марғилонда йўл белгисининг нотўғри қўйилгани айтилган мақола юзасидан расмий муносабат билдирилган.

Шунингдек, Фарғонада туман марказларидаги стационар камералар сони кўпайтирилиши, ЙПХ ходимлари томонидан махсус планшетлар орқали 305 та коидабузарлик аниқлангани ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар