Мудофаа вазирлиги олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари қасамёд қабул қилди (фото)

Мудофаа вазирлиги олий ҳарбий таълим муассасаларига қабул қилинган биринчи босқич курсантлари иштирокида ватанга қасамёд маросими ўтказилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти ахборот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Қуролли кучлар академиясида ташкил этилган тадбирда мазкур етакчи олий ҳарбий таълим муассасаси ва Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги Ҳарбий-тиббиёт факультети курсантлари қасамёд қабул қилган. Унда Мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари полковник Ҳамдам Қаршиев, Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондони полковник Зокир Сайфуддинов ҳамда Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кегаши аъзолари ва ота-оналар иштирок этган.

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти ахборот хизмати

«Унутилмас кун ҳаяжони ўзгача бўлмоқда. Орзуқиб кутганим амалга ошди. Сафдош дўстларим, командирларимиз, ота-оналар қаршисида Ватанга қасамёд қабул қилар эканман, хаёлимда бутун Ўзбекистон халқи бўлди. Зиммамга катта масъулиятни олганимни ва билдирилаётган катта ишончни ҳис қилдим», — дейди курсант Ғулом Қодиров.

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти ахборот хизмати

Ушбу тадбир Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида ўтказилган. Унда курсантларнинг яқинлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда фахрийлар иштирок этган. Шунингдек, Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтида ҳам курсантларнинг ватанга қасамёд қабул қилиш маросими ўтказилган.

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти ахборот хизмати

Аввалроқ Ўзбекистонда Ҳарбий тиббиёт академияси ташкил этилиши маълум қилинганди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев АҚШ қуролли кучлари марказий қўмондонлиги қўмондонини қабул қилганди.

Янгиликлар