Самарқанд ЙҲХБ раҳбарияти хизмат вақтида ҳалок бўлган ҳодимлар оиласини йўқлади (фото)

Самарқанд вилояти ЙҲХБ раҳбарияти хизмат хизмат вақтида ҳалок бўлган ҳодимлар оиласини йўқлади. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Самарқандда Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси раҳбарияти хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларини байрам билан қутлади.

Фото: Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Ички ишлар тизимида, айниқса, йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимида меҳнат қилган марҳумларнинг уйларига борилган. Шунингдек, уларнинг фарзандлари, оила аъзолари билан суҳбатлашилган.

Фото: Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Қайд этилишича, йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимида узоқ йиллар меҳнат қилиб, нафақа гаштини сураётган бир гуруҳ фахрийлар ҳам йўқланган. Уларга Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг байрам табриклари етказилиб, эсдалик совғалари топширилган.

Фото: Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Аввалроқ Қўқон шаҳрида ва Асакада 25 октябрь — «Ички ишлар органлари ходимлари куни»га бағишланган тадбир бўлиб ўтганди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллагани хабар қилинганди.

Янгиликлар