Ўзбекистонликларнинг шахсий маълумотларини Ўзбекистонда сақлаш мажбурий бўлади

Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотларини Ўзбекистон ҳудудида сақлаш мажбурияти юкланди. Бу Шахсий маълумотлар тўғрисидаги қонунга киритилган ўзгартиришларда белгилаб қўйилди.

Фото: «Tez News»

Ўзгартиришларга кўра, Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотлари жисмоний жиҳатдан Ўзбекистон ҳудудида жойлашган ва Давлат реестрида рўйхатдан ўтган техник воситалар ёрдамида қайта ишланиши керак. Шунингдек, маълумотларни локализация қилиш талаби ахборот технологиялари, шу жумладан интернет орқали маълумотларни қайта ишлашга тааллуқлидир.

Қайд этилишича, маълумотларни локализация қилиш, йиғиш, тизимлаштириш ва сақлаш талаби мулкдорда ёки операторнинг зиммасида ҳисобланади. Ўзгартиришлар уч ой ичида — апрель ўрталаридан бошлаб кучга киради.

Янгиликлар