Telegram Google Play’дан ўчириб юборилиши мумкин

АҚШнинг Марокашдаги собиқ элчиси Марк Гинсбург «Alphabet Inc» компаниясини судга берди. У компанияга Telegram дастурини Google Play’дан ўчириб ташлашни талаб қилмоқда. Бу ҳақда «Bloomberg» хабар берди.

Фото: «politico»

Таъкидланишича, АҚШнинг Марокашдаги собиқ элчиси Марк Гинсбург «Хавфсиз интернет учун коалиция» нотижорат ташкилоти билан биргаликда Калифорния штати судидан Telegram мессенжерини Google Play дўконидан олиб ташлашни талаб қилмоқда.

Даъвогарнинг айтишича, Telegram’дан таҳдидларни тарқатиш, ирқчилик зўравонлигини тарғиб қилиш ва уни мувофиқлаштириш учун фойдаланилмоқда. Шунингдек, гиёҳванд моддаларни сотиш Telegram ёрдамида амалга оширилаётгани таъкидланган. Гинзбург Telegram ижтимоий тармоғини антисемитизм ғояларини тарғиб қилишда айблади. У яҳудий сифатида диний қарашлари туфайли икки марта ўлдирилганлигини ҳам даъво қилган.

Аввалроқ Американинг «Хавфсиз интернет коалицияси» нотижорат ташкилоти Apple компаниясига қарши Telegram мессенжерини дастур дўконидан олиб ташлаш тўғрисида судга мурожаат қилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Telegramʼда хавфсизликнинг жиддий заифлиги аниқлангани ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар