Қўқонда «Matiz» автомашинаси вояга етмаган пиёдани уриб юборди

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида «Matiz» автомашинаси вояга етмаган пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 16 август куни фуқаро Ю.У. «Matiz» русумли машинасини А.Навоий кўчасида ҳайдаб кетаётиб, йўлни пиёда кесиб ўтаётган вояга етмаган М.О.ни уриб юборган. Оқибатда М.О. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Наманганда «Spark» автомашинасини бошқариб кетаётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмаган ҳайдовчи 1 ёшли болани уриб юборгани, Марғилон шаҳрида 10 август куни «ВАЗ-2103» ва «Damas» автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани хабар берилган эди. 

Янгиликлар