Булунғурда 3 та боғча таъмирланишига 7,6 млрд сўмдан зиёд маблағ ажратилди (фото)

Самарқанд вилояти Булунғур туманида фаолият юритмаётган учта мактабгача таълим ташкилотларининг ишга туширилиши учун жами 7 миллиард 601 миллион сўм ажратилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Булунғур туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, 25 cентябрь куни туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникация ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари тумандаги 21-, 26-, 29-сонли мактабгача таълим ташкилотларида олиб борилаётган реконструкция жараёнлари билан танишган.

Фото: Булунғур туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълумот қилинишича:

  • «Каттақишлоқ-1» маҳалласида жойлашган 120 ўринли 21-сонли МТТни реконструкция қилиш учун инвестиция дастури доирасида бир миллиард 950 миллион сўм;
  • «Қўнғирот» маҳалласидаги 120 ўринли 26-сонли МТТни реконструкция қилиш икки миллиард 736 миллион сўм;
  • «Деҳқонобод» маҳалласидаги 120 ўринли 29-сонли МТТни реконструкция қилиш учун икки миллиард 914 миллион сўм маблағ ажратилиши белгиланган.

Фото: Булунғур туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, фаолият юритмаётган мазкур учта боғчанинг ишга туширилиши учун eтти миллиард 601 миллион сўм ажратилган бўлиб, боғчалар ишга тушса, яна 360 нафар боланинг таълим жараёнларига қамраб олинишига эришилади.

Шунингдек, ҳоким ўринбосарининг маълум қилишича, режа йил якунига қадар этиб белгиланган бўлишига қарамасдан, мазкур мактабгача таълим ташкилотларидаги реконструкция ишлари октябрь ойи якунига қадар тўлиқ битказилиши кутилмоқда.

Фото: Булунғур туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Aввалроқ Нурободда 428 миллион сўмга қурилган 3 та ва 324 миллион сўмга қурилган 2 та мактаб филиали биноси ҳамда 2 та маҳалла фуқаролар йиғини биноси фойдаланишга топширилгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Наманганда 5,5 миллиард сўмлик футбол мактаби ва Марҳаматда бир кунда учта янги боғча фойдаланишга топширилгани маълум қилинган.

Янгиликлар