Ёзёвонда тракторга бориб урилган «Nexia» йўловчиси воқеа жойида вафот этди

Фарғона вилояти Ёзёвон туманида «Nexia» автомашинаси ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган тракторга урилиши оқибатида «Nexia» йўловчиси воқеа жойида вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Фапғона вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Таъкидланишича, 25 cентябрь куни фуқаро Қ.Ё. «Nexia» автомашинасини «Қатортол» маҳалласида ҳайдаб кетаётиб, ўзидан олдинда келаётган Х.Ш. бошқарувидаги «ТТZ» русумли тракторнинг прицепига урган. Оқибатда «Nexia» машинасида бўлган йўловчи И.Ш. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Фото: Фапғона вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Шунингдек, «Nexia» русумли автомашинада бўлган йўловчи М.М. ҳамда У.Т.лар ҳам тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Фото: Фапғона вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: Фапғона вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Aввалроқ Қўқонда «Nexia-2» уриб юборган пиёда ҳодиса жойида вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар