Фарғонада фирибгарлик жиноятини содир этиб, терговдан яширинган 2 нафар шахс ушланди

Фарғона вилоятида 25 октябрь куни фирибгарлик жиноятини содир этиб, қидирув эълон қилинган фуқаролар қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, 25 октябрь куни Фарғона шаҳар Ички ишар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари томонида Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми «б» бандида кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Ҳ.Ф.ни қўлга олинди.

Шунингдек, 25 октябрь куни Риштон тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган М.А.ни қўлга олинди.

Аввалроқ Фарғонада фирибгарлик қилиб, терговдан яширинган шахс ушлангани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар