М-39 йўлининг Самарқанд тумани ҳудудидан ўтган қисми вақтинчалик ёпилади

М-39 йўлининг Самарқанд тумани ҳудудидан ўтган қисми вақтинчалик ёпилмоқда. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Маълум қилинишича, Самарқанд тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг байдарка ва каноэда эшкак эшиш (Грибной) канали олдида кўприк қурилаётганлиги сабабли йўл вақтинча ёпилган. Ҳайдовчилар ҳаракатланиши учун йўлнинг ён тарафидан қўшимча йўл қурилган. Ҳозирда ҳаракат айланма йўл орқали амалга оширилмоқда.

Айланма йўлда ҳаракатланиш пайтида ҳайдовчиларга қулай бўлиши ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун йўлнинг ўртасига ҳимоя тўсиқлари ўрнатилган.

Аввалроқ Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани марказидаги айрим йўллар 28 сентябрдан ёпилгани маълум қилинганди. Шунингдек, Фарғона вилоятини Андижон вилояти билан боғловчи Қува–Асака, Шаҳрихон–Қува, Марҳамат-Қува йўли 26 сентябрдан бошлаб очилгани хабар қилинди.

Янгиликлар