Хоразмда «Nexia-2» юк машинасига урилиши оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлди

Хоразм вилояти Янгиариқ туманида 25 ноябрь куни «Nexia-2» ва «Howo» юк мшинаси иштирокида содир бўлган йўл транспорт ходисаси оқибатида «Nexia-2» ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ ахборот хизмати

Хабарга кўра, воқеа 25 ноябрь куни соат 13:40 да Янгиариқ тумани ҳудудидан ўтган Янгиариқ—Урганч автомобиль йўлининг 16 километрида содир бўлган. Маълум қилинишича, «Nexia-2» русумли машина Пахтакор қишлоғида яшовчи 29 ёшли фуқаро бошқарувидаги туман «Норбек Миллий Қурилиш Лойиҳаси» хусусий корхонасига тегишли бўлган «Howo» русумли транспорт воситаси билан тўқнашган. Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида «Nexia-2» ҳайдовчиси, Пармиш қишлоғида яшаган 51 ёшли фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлган, шунингдек, машинада бўлган 14 ёшли бола тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Мазкур йўл транспорт ҳодисаси юзасидан туман ички ишлар бўлими тергов гуруҳи томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Aввалроқ Сергелида «Isuzu» ва «Matiz» тўқнашиб, иккиси ҳам ёниб кетгани ҳамда Андижонда «Isuzu» «Labo» билан тўқнашиши оқибатида учта машина шикастлангани ҳақда хабар қилинганди.

Янгиликлар